Туркияда ҳарбий ҳолат эълон қилинди ва бутун мамлакат бўйлаб комендантлик соати жорий этилди. Бу ҳақда, маҳаллий телеканал маълумотига асосланиб, Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Аввалроқ Туркия армияси мамлакатдаги ҳокимиятни ўз қўлига олганини эълон қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Ҳарбийлар баёнотида таъкидланишича, улар мамлакатдаги «конституциявий тартибни қайта тиклаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, қонун устуворлиги ва умумий хавфсизликни таъминлаш мақсадида» мамлакат устидан тўлиқ назоратни ўз қўлига олган.
Бир қатор ОАВ хабарига кўра, ҳарбий тўнтаришга уринишдан сўнг мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг ҳаёти хавф остида эмаслиги ҳақида хабар берди.
Изоҳ (0)