Португалия ва Франция терма жамоалари ўртасидаги Евро—2016 финал учрашуви вақтида Криштиану Роналду захира ўриндиғидан туриб жамоадошларига кўрсатма беришни бошлади. Бу масала ўйинни кузатиб борган аудитория томонидан турлича талқин қилинди.
«Дарё» ўз ўқувчилари ўртасида сўровнома ўтказиб, Криштиану Роналдунинг хатти-ҳаракати уларга қандай таъсир қилганини аниқлашга ҳаракат қилди. Унда иштирок этганларнинг 32 фоизи Роналдуга қойил қолганини эътироф этиб, қолган футболчилар ҳам ундан ўрнак олишлари кераклигини таъкидлади.
Овоз берувчиларнинг 20 фоизи Роналду номини улуғлаб, «Агар сен Роналду бўлсанг, демак бунга ҳақлисан» деган вариантни илгари сурган. Тақдим этилган вариантлар ичида энг кўп овоз тўплаган иккитаси Роналдунинг ҳаракатларида ижобий томонни кўраётгани эътиборга молик.
Бир қатор футбол мухлислари Португалия терма жамоаси Роналдусиз ҳам ўйнаш олишига ишонч билдирган. Овоз берувчилар орасида Роналдунинг ўзини тутишини олифтагарчилик деганлар 13 фоизни, мураббий ишига аралашишни одобсизлик деб билувчилар 12 фоизни ташкил қилди.
Сўровнома натижалари унда «Роналду тўп сурадиган жамоага мураббий керак эмас» деган вариант ҳам бўлиши кераклиги ойдинлаштирди.
Изоҳ (0)