Berkshire Hathaway компанияси асосчиси Уоррен Баффетт 13 июль, чоршанба куни 2,86 миллиард долларни хайрия қилиб юборди. Бу ҳақда «Интерфакс» агентлигига таяниб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Билл ва Мелинда Гейтс фонди Berkshire Hathaway компаниясидан «B» таснифидаги 2,18 миллиард долларга тенг 15 миллион акциясини қабул қилиб олди. 2006 йилда бойлиги 60,8 миллиард долларга тенг 85 ёшли Баффетт Гейтслар жуфтлигига ўзи асос солган компаниянинг 85% акциясини ҳадя қилишга ваъда берганди.
Миллиардер яна 1,5 миллион акцияни унинг марҳум турмуш ўртоғи Сьюзан хотирасига бағишлаб асос солинган фондга йўналтирди. Баффеттнинг қизи ва ўғиллари бошқараётган учта хайрия фонди 1 миллиондан акцияга эга бўлди.
Berkshire Hathaway қилган хайриядан сўнг компаниянинг акциялар пакети 31,73 фоизга камайди. Капитализация йил бошидан буён 10 фоизга ошди.
CNBC’нинг маълум қилишича, Уоррен Баффетт 2006 йилдан буён жами 24,3 миллиард долларни хайрия ишларига йўналтирган. Ҳозирги кунда америкалик ишбилармон энг бой кишилар рўйхатида учинчи ўринда бормоқда.