КХДР фуқароси Го Хен Чхор ноқонуний равишда болаларни Жанубий Кореяга чиқаришни ташкиллаштирмоқчи бўлгани ва шу орқали мамлакатга хоинлик қилганини тан олди. Бу ҳақда у ТИВ томонидан маҳаллий ва чет эл журналистлари учун Пхеньянда ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
53 ёшли Шимолий кореялик фуқарони КХДР хавфсизлик хизмати ходимлари Хитой билан чегарада жойлашган Амноккан дарёсидаги Сугу оролида ушлаб олган. У Шимолий кореялик болаларни ноқонуний равишда Жанубий Кореяга олиб чиқишни ташкиллаштиришга уринганликда айбланди.
Қўлга олинган Го Хен Чхор Жанубий Корея махсус хизмати агентлари билан ҳамкорлик қилишга рози бўлиб, «даҳшатли жиноят» содир этганини маълум қилди.
Изоҳ (0)