Хитойнинг Хубэй провинциясида ёмғирлар туфайли Лянцзи ва Нюшань кўллари ўртасидаги 3,7 километр узунликдаги тўғон портлатиб юборилди. Портлашдан сўнг сув ҳавзалари қўшилиб, Нюшань кўлининг мавжудлиги якунига етди, деб хабар беради «Zakon.kz».
Операцияда ХХР халқ қуролли милицияси бўлинмалари иштирок этди.
Милиция вакилларининг сўзларига кўра, тўғон Лянцзи кўлидаги сув сатҳини тушириш учун портлатилди. Тошқин сувлари туфайли у меъёрдан 12 сантиметр баландроқ кўтарилган бўлиб, ёмғир давом этган ёки кучайган тақдирда кўл қирғоқларидан тошиб кетиши мумкин.
Изоҳ (0)