Сайёранинг энг кекса аёли бўлган вьетнамлик Нгуен Тхи Чу 123 ёшида мамлакат жанубидаги Хошимин шаҳрида оламдан ўтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бу борада аёл яшаб келган Биньчань тумани маъмурияти баёнот тарқатди.
Нгуен Тхи Чунинг сайёрадаги энг кекса аёллигини 2015 йилда Жаҳон рекордлари академияси тасдиқлаган эди. Гувоҳномасида Чу хоним 1893 йилнинг 4 майида туғилгани кўрсатилган. Ёшига қарамай, аёл яхши аҳволда бўлиб, ҳеч қандай касалликлардан азият чекмаётган эди.
Нгуен Тхи Чу 11 фарзандни дунёга келтирган бўлиб, ҳозирда улардан икки нафари ҳаёт.
Изоҳ (0)