Жанубий Кореянинг Hyundai Motor Co. автомобилсозлик концерни ходимлари маошлари оширилишини талаб қилиб иш ташлаш ўтказмоқчи. Улар охирги тўрт йил давомида ёз ойларида мана шундай тадбирлар ўтказиб келаётган эди, бу сафаргиси эса кетма-кет бешинчи ёзги иш ташлаш бўлади, деб хабар беради «Интерфакс».
13 июль куни иш ташлаш ҳақидаги қарорни концерннинг касаба уюшмасига аъзо бўлган 48 минг ходимининг 80 фоизи маъқуллади.
Июль–август ойларида иш ташлаш ўтказилиши Жанубий Корея учун оддий ҳолдир. Одатда йилнинг иккинчи чорагида маош оширилиши борасидаги музокаралар муваффақиятсиз якунланса, кўрсатилган ойларда касаба уюшмалари томонидан кенг миқёсли иш ташлашлар ташкил этилади.
Hyundai ходимлари касаба уюшмаси маошнинг 7,2 фоизга оширилишини ҳамда 2015 йилги соф фойданинг 30 фоизи ишчиларга тақсимлаб берилишини талаб қилмоқда. Компания раҳбарияти бундай талабларни қабул қилмоқчи эмас.
Изоҳ (0)