Samsung компанияси Galaxy Note 7 смартфонини Apple корпорацияси iPhone 7 ни кўрсатишидан олдин тақдим этишини расман эълон қилди. Компания Unpacked тақдимотига таклифномалар йўллай бошлади, деб хабар беради «Hi-Tech.Mail.ru».
Samsung Galaxy Note 7 презентацияси, кутилганидек, 2 август куни Нью-Йоркда ўтадиган бўлди. Параллель равишда Лондон ва Рио-де-Жанейрода конференциялар ўтказилади. iPhone 7 тақдимоти эса сентябрь бошига мўлжалланган.
Unpacked’га таклифнома Samsung Galaxy Note 7 янгиланган стилусга эга бўлишига ишора беради, деб ишонмоқда мутахассислар. Бундан ташқари, ускуна кўзнинг рангдор пардаси сканерига эга бўлиши яна бир бор тасдиқланмоқда — стилуслардан иборат кўк айлана шундан нишонадир.
Бир муддат ўтиб Weibo инсайдерлари ускунанинг янги «жонли» фотосуратларини эълон қилди.
Мавзуга оид:
- Samsung навбатдаги фаблетини Galaxy Note 6 эмас, Galaxy Note 7 деб номлаши мумкин
- Samsung Galaxy Note 7 нинг илк «жонли» фотоси эълон қилинди
- Samsung Galaxy Note 7 нинг илк расмий фотосуратлари эълон қилинди
- Янги Samsung Galaxy Note 7 нинг навбатдаги «жонли» фотосуратлари эълон қилинди
Техник тавсифи
Ускунанинг Super AMOLED-экрани ўлчами — 2К. Смартфон икки версияда чиқарилади: 2,3 ГГц частотали Snapdragon 821 процессорига эга ҳамда 2,6–2,7 ГГц частотали Exynos 8 Octa 8893 процессорига эга версиялар.Оператив хотира ҳажми 6 Гб бўлиб, у 10 нанометрли LPDDR4 модулида жойлашади. Доимий хотиранинг минимал ҳажми — 64 Гб, шунингдек, 128 ва 256 Гб ли ҳамда microSD карталарига учун слотларга эга версиялар чиқарилади.
Асосий камера ўлчами — 12 Мп, фронтал камера — 5 Мп, аккумулятор сиғими — 3600 мА/соат. Ускуна Android 6.0 дастурий таъминотининг янгиланган New Grace UX кўринишида ишлайди. Шунингдек, сувдан ҳимоя қилинган корпусдаги смартфон USB Type-C портига, S-Pen «ақлли» қаламига эга бўлиши, Samsung Pay’ни қўллаб-қувватлаши мумкин.
Изоҳ (0)