Россия Федерацияси президенти Владимир Путин 14 июль, пайшанба куни АҚШ давлат котиби Жон Керри билан учрашув ўтказади. Бу ҳақда РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
«14 июль, пайшанба кунининг иккинчи ярмида Путин давлат котиби Керри ва Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Лавровни қабул қилади», — деди Песков журналистларга 13 июль, чоршанба куни.
Унинг сўзларига қараганда, музокараларда Сурия, Украина масалалари ва икки томонлама муносабатлар муҳокама этилади.
Изоҳ (0)