Самвел Бабаян мураббийлик қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Чехиянинг «Яблонец» клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Беллашув терма жамоа футболчилари йиғин ўтказаётган Австриянинг Енбах шаҳрида бўлиб ўтади. 13 июль куни Тошкент вақти билан 21:00 да старт оладиган учрашув ҳақида ЎФФ расмий сайти ўйин куни маълумот берди.
«Яблонец» Чехия чемпионатининг 2015/16 йилги мавсумини 7-ўринда якунлаган. Клуб айни вақтда 2016/17 йилги мавсум учун тайёргарлик олиб бормоқда.
6 июль куни старт олган Австрия йиғини 21 июлга қадар давом этади. Аввалроқ матбуотда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг «Боруссия Дортмунд» (Германия) ва «Уфа» (Россия) клубларига қарши майдонга тушиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Австрия йиғидан сўнг Самвел Бабаян бошчилик қилаётган терма жамоани Ироққа қарши ўйин кутиб турибди. Беллашув 24 июль куни 19:00 да «Бунёдкор» стадионида бошланади. 24 август куни эса шу стадионда ва айнан шу вақтда Яман термасига қарши ўйин бор.
Изоҳ (0)