Украинада биринчи марта механик юрак кўчириб ўтказиш бўйича операция амалга оширилди. Бу ҳақда, Юрак институти директори Борис Тодуровнинг маълумотларига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Биз буни амалга оширдик! Украинада, Юрак институтида биринчи механик юрак имплантацияси ўтказилди. Мижоз ҳозиргина реанимацияга чиқарилди», — маълум қилди Тодуров Facebook’даги саҳифаси орқали.
Харьковлик 41 ёшли Павел Дорошко оғир юрак етишмовчилиги туфайли институтга мурожаат қилган эди. Эндиликда у механик юракка эга бўлди.
Оғир юрак патологияларидан азият чекаётган мижозлар механика ёрдамида узоқроқ яшаш имконига эга бўлади ва донорлик органи трансплантациясини бемалол кута олади. Бундай юракнинг ишлаш муддати чекланмаган, айримлар саккиз йилдан буён механик юрак билан яшамоқда.
Механик юрак нархи — 120 минг евро.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)