Италиялик ҳужумчи Грациано Пелле Англиянинг «Саутгемптон» жамоаси таркибидан Хитойнинг «Шаньдун Лунэн» клубига ўтади. Бу ҳақда, италиялик таниқли журналист Жанлука Ди Марционинг маълумотига асосланиб, «Чемпионат» хабар бермоқда.
30 ёшли футболчи 2016 йилги Европа чемпионатида 4 та ўйин ўтказиб, 2 та гол муаллифига айланди, шу боис матбуот унинг номини бир қатор етакчи клубларга боғлай бошлади. Шунга қарамай, Пелле «Шаньдун Лунэн»нинг таклифига йўқ дея олмади — Хитойда 2,5 йил тўп сурса, футболчи 40 миллион евро ишлаб топади.
Англия Премьер-лигасининг охирги мавсумида ҳужумчи 30 ўйин ўтказиб, 11 та гол урди.
Изоҳ (0)