Шарқий Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида (Чжэцзян провинцияси) метро станцияси қурилишида пойдевор ётқизиш учун қазилган чуқурда ер кўчиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 9 июль, шанба куни «Чжунго синьвэнь» агентлиги маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Ҳодиса 8 июль, жума куни юз берган. Маҳаллий ҳукуматнинг маълум қилишича, яна тўрт нафар ишчини қутқариб қолишга эришилган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилган, икки нафари шифохонада.
Полиция ҳодиса сабабларини аниқлашга киришди.
Изоҳ (0)