Чехия терма жамоаси дарвозабони Петр Чех Евро—2016 дан кейин мамлакат бош жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Лондоннинг «Арсенал» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Петр Чех Чехия терма жамоаси сафида 124 та беллашувда иштирок этган. Чехиялик бирор бир футболчи ўйинлар сони бўйича Чех билан рақобатлаша олмайди.
«Мен ҳамма ишни 100 фоизга бажаришга одатланганман. Ўйлашимча, термадан кетиш вақти келди. Бунга ҳали эртадек туюлиши мумкин, бироқ ЖЧ—2018 саралаши икки йил давом этади», — деб тушунтириш берди Петр Чех.
«Йўлнинг ярмида терма жамоани ташлаб кетсам нотўғри бўларди. Шунинг учун ҳозир қарор қабул қилганим яхши. Мен ҳаётимнинг ажойиб бир саҳифасини ёпмоқдаман».
Петр Чех мамлакат бош жамоасида 2002 йилдан буён ўйнаб келди. У Чехия термаси билан энг яхши натижага 2004 йилги Европа Чемпионатида эришганди. Ўшанда чехияликлар турнирни бронза медали билан якунлаган.
Изоҳ (0)