БМТ ва НАТО 2020 йилга қадар Афғонистон қўшинларига ҳар йили 1 миллиард доллардан молиявий ёрдам ажратиб боради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Агентликнинг НАТОдаги манбага таяниб маълум қилишича, 9 июль, шанба куни ўтказиладиган учрашувда иттифоқчилар ва НАТО молиявий кўмак дастури 2020 йилга қадар давом этишини тасдиқлайди.
БМТ ва НАТОнинг иккита траст жамғармасига шу мақсадда ҳар йили 1 миллиард доллар қўйилади.
«Келажакдаги мақсад — молиялаштиришни шу ёки шунга яқин даражада давом эттириш», — қўшимча қилди номи келтирилмаган НАТО вакили.
Изоҳ (0)