Аргентина президенти Маурисо Макри футбол бўйича мамлакат терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси термага қайтишига ишонч билдирди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
«Месси билан телефон орқали мулоқот қилдим. Ишончим комил, у қайтади. Лионель дунёдаги энг зўр футболчи», – деди Макри.Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси Чилига қарши (0:0, пенальтилар бўйича: 2:4) Америка Кубоги–2016 финалидаги мағлубиятдан сўнг терма жамоадаги иштирокини якунлашини эълон қилганди.
Мессини ўз фикридан қайтариш учун Буэнос-Айресда унга аталган ҳайкал ўрнатилди. Шунингдек, ушбу шаҳарда юзлаб аргентиналиклар Мессининг терма жамоага қайтишини сўраб акция уюштирган эди.
Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида 2005 йилдан буён тўп суриб келаётганди. 113 ўйинда ҳужумчи 55 та гол киритишга муваффақ бўлиб, мамлакат термасининг энг яхши тўпурарига айланган.
Изоҳ (0)