АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий контингенти олдин режалаштирилганидек 5,5 минг ҳарбий хизматчигача қисқартирилмайди. Бу ҳақда президент Барак Обама маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
«Шу йил охиригача контингентни 5,5 минг кишигача қисқартириш ўрнига Қўшма Штатлар келгуси йил, бошқарувим якунлангунга қадар Афғонистонда 8,4 минг атрофида ҳарбийни қолдиради», — дейилади президентнинг Оқ уй сайтида чоп этилган мурожаатида.
Обама мазкур қарорни Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинлари қўмондони генерал Жон Николсон, мудофаа вазири Эштон Картер ва мамлакат қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси раҳбари Жозеф Данфорд тавсиялари асосида қабул қилганини билдирган. Шунингдек, ушбу масала Конгресс, Афғонистон ҳукумати ва АҚШнинг дунёдаги шериклари билан муҳокама қилинган.
Обама Афғонистондаги вазиятни «беқарор» деб баҳолади ва АҚШ ҳарбий хизматчилари мамлакатда аввалгидек афғон қўшинлари ҳамда полициясини ўргатиш, «Толибон» ҳаракати ва бошқа террорчи гуруҳларга қарши операцияларни ўтказишда кўмак бериш билан машғул бўлишини таъкидлади.
Изоҳ (0)