КХДР Қўшма Штатлар маъмуриятини 1950—1953 йилларда Корея ярим оролидаги уруш давомида ҳалок бўлган америкалик ҳарбий хизматчилар жасадларини қидириш ва ватанига қайтаришни сиёсий муаммолар билан боғлаб қўйишга уринишда айблади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
КХДР ТИВ қошидаги Америка тадқиқотлари институтининг эксперти Ким Нам Хекнинг баёнотида маълум қилинишича, АҚШ расмийларининг фикрича, америкалик ҳарбийларнинг жасадларини қидириш ва эксгумация қилиш бўйича ишларни қайта тиклашдан аввал Пхеньян БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясини бажаришга киришиш ва провокацияни тўхтатиши лозим.
Эксперт «КХДР Корея ҳудудида даҳшатли жиноятларни содир этган америкалик босқинчиларнинг жасади қолдиқларини сақлаш бўйича зиммасига ҳеч қандай мажбурият олмаган»лигини эслатиб ўтди.
Изоҳ (0)