Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Ироқдаги ҳарбий операцияни ёқлаб овоз берган парламент аъзолари бунинг учун жавобгар эканлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Унинг фикрича, бу парламентарийлар жазога тортилиши лозим.
Илгарироқ махсус комиссия мамлакат ҳукуматининг АҚШ ва Британиянинг Ироққа кириши пайтидаги хатти-ҳаракатларини ўрганиб чиққани маълум бўлди. Комиссия Тони Блэр бошчилигидаги ҳукумат Ироққа ҳужумни бошлаб хатога йўл қўйган, деган хулосага келди.
Изоҳ (0)