ЖАР вакили, паралимпиячи Оскар Писториус дугонаси, фотомодель Рива Стинкампни қасддан ўлдиришда айбдор деб топилди ва олти йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм этилди. У ҳукм ўқилиши билан суд залининг ўзида ҳибсга олинди, деб хабар беради TJournal.
2014 йил октябрида спортчи шу иш бўйича беш йиллик жазога ҳукм этилган, аммо муддатидан олдин озодликка чиққан эди.
Лекин 2015 йил декабрида Олий апелляция суди прокурорнинг даъвосини қондириб, Писториус қасддан қотиллик қилишда айбдорлигини эътироф этди, бунинг учун эса атлет 15 йилга қамалиши лозим эди. Энди шартли равишда озод қилинган спортчи яна қамоққа қайтади.
2013 йилнинг 14 февралида Писториус фотомодель Рива Стинкампни ўзининг «Сильвервуд» дала ҳовлисида отиб ташлади. Писториус ванна эшигидан тўрт марта ўқ узди, учта ўқ қизнинг қўлига, сонига ва бошига тегди. Судда у қизни уйга кириб олган ўғри деб ўйлаганини айтди
Оскар Писториус Паралимпия ўйинларида қисқа масофага югуриш бўйича олти карра чемпионликни қўлга киритган. 2012 йилги Лондон Олимпия ўйинларининг ёпилиш маросимида у ЖАР байроғини кўтариб юрган эди.
Изоҳ (0)