Яманнинг Адан шаҳри аэропорти яқинида содир этилган портлашлар қурбонлари сони ўн кишига етди. Бу ҳақда, Associated Press агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Илгарироқ олти ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани билдирилганди.
Мамлакат хавфсизлик кучлари мутахассисларининг айтишича, қурбонлар сони янада кўпайиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аэропорт яқинидаги ҳарбий базада икки худкуш автомобилларини портлатиб юборди. Портлашлардан сўнг 20 га яқин жангари база ҳудудидаги аскарларга ҳужум қилди. Ҳарбийлар ва жангарилар ўртасида отишма бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)