Испания терма жамоасига 8 йил давомида мураббийлик қилган Висенте Дел Боске ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Испания Қироллик Футбол Федерацияси маълум қилган.
Дел Боскега Испания терма жамоасини 2018 йилги Жаҳон Чемпионати беллашувларига тайёрлаш таклиф этилганига қарамай, у буни рад этди.
Испания терма жамоаси Евро—2016 нимчорак финалида Италияга мағлуб бўлиб, турнирни тарк этганди. Шунга қарамай мамлакат бош жамоаси Висенте Дел Боске билан 1 мартадан жаҳон ва Европа чемпионлигини қўлга киритган.
Изоҳ (0)