Англиянинг «Манчестер Юнайтед» футбол жамоаси жорий трансфер ойнасида олдида турган тўрт вазифадан учтасини бажариб бўлди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо баёнот берди, деб ёзмоқда «ТАСС».
«Биз тўрт позицияга тўрт футболчи сотиб олиш мақсадини олдимизга қўйдик, бу жамоада мувозанатга эришиш ва ўйин сифатини оширишга туртки бўлиши лозим. Мен майдонда аниқ вазифа бажарадиган футболчиларни яхши кўраман. Ўз ўйин услубимга содиқман, шу боис бундай спортчиларга муҳтожман. Биз тўртта трансфер вазифасини олдимизга қўйдик, ҳозирча тўртинчиси етишмаяпти, аммо бунинг устида ишлаяпмиз», — деди у матбуот анжуманида.
«Манчестер Юнайтед» жорий трансфер ойнасида «Вильярреал»дан ҳимоячи Эрик Байини, «Боррусия»дан ярим ҳимоячи Генрих Мхитарянни ҳамда эркин агент сифатида ҳужумчи Златан Ибрагимовични харид қилди.
Изоҳ (0)