Буюк Британия фунт стерлинги еврога нисбатан 2,5 йил ичидаги энг паст қийматга тушиб кетди. Бу Англия банкининг мамлакатда Brexit’дан кейинги молиявий барқарорликка бағишланган ҳисоботи чоп этилиши арафасида рўй берди, деб маълум қилади «Газета.ru».
Фунт еврога нисбатан 1,1 фоизга қадрини йўқотди — 1 фунт стерлинг 1,18 еврони ташкил этди. Бу 2013 йил декабридан буён қайд этилган минимал кўрсаткичдир.
Долларга нисбатан эса 1,3 фоизга тушиш юз берди — 1 фунт стерлинг 1,31 долларга тенглашди. Bloomberg маълумотига кўра, бу 1985 йилдан бери кузатилган энг паст қийматдир.
Изоҳ (0)