Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Инжирлик базаси Россия учун очилиши мумкинлиги ҳақидаги гапларни инкор қилди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
«Мен бундай баёнот бермаганман. Биз ИШИДга қарши курашаётган барча билан ҳамкорлик қилишимиз мумкинлигини айтдик», — деди вазир, тегишли саволга жавоб бераркан.
Бунда у Инжирлик базаси Россия томонидан қўлланилиши мумкинлигини назарда тутмаганини аниқлаштириб ўтди.
Илгарироқ Россия матбуотида ташқи ишлар вазири Инжирлик базаси Москвага тақдим этилиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)