Исландия президенти Гудни Йоханнессон футбол бўйича мамлакат терма жамоасининг Евро–2016 турниридаги иштирокига изоҳ бериб ўтди, деб хабар бермоқда «Чемпионат». Исландияликлар чорак финалда мусобақа мезбони Францияга 2:5 ҳисобида имкониятни бой берди.
«Барчаси яхши якунланишига ишончим комил эди. Ўйинчиларнинг кучи ва руҳини биламан. Исландия ҳеч кимдан қўрқмай, ҳаммани ҳурмат қилган ҳолда юракдан ўйнайди. Албатта, барчани бирлаштирган футболни ривожлантиришга ҳаракат қиламиз. Францияга қарши Европа чемпионатининг асосий стадионида тўп суриш ажойибдир. Биз ҳозирча биринчи қадамни ташладик ва футбол учун шарт-шароитларни яхшилаймиз», – деди Исландия президенти.
«Футболчиларни қай тариқа рағбатлантирамиз? Улар ўзлари учун тарихий воқеани совға қилди ва буни ҳамма қадрлайди. Футболчилар исландияликларнинг муҳаббатига эришди ва бу энг асосий мукофот», – дея қўшимча қилди Гудни Йоханнессон.
Изоҳ (0)