Кеча, 2 июль куни «Манчестер Юнайтед» клуб афсонаси Райан Гиггзнинг кетаётганини эълон қилди. Гиггз футболчи ва мураббий сифатида жамоага 29 йилини бахшида қилди.
У 14 ёшида клуб академиясига келиб, футболчилик фаолиятини бошлаганди. Сўнгги уч йилда эса жамоа бош мураббийи бўлиб ишлаган Дэвид Моес ва Луи ван Галга ассистентлик қилди.
«Корреспондент.net» нашри Райан Гиггзнинг «Манчестер Юнайтед»даги энг буюк 11 лаҳзасини ёдга олди.1. Дебют
«Манчестер Юнайтед»нинг бир қатор ёшлар жамоасида 3 йил тўп сурган уэльслик футболчи 17 ёшида, 1991 йилнинг 2 мартида «Эвертон»га қарши ўйинда асосий жамоада дебютини ўтказди.2. «1992 йил авлоди»
1992 йилда Райан Гиггз «МЮ»нинг ёшлар жамоаси сардори бўлди ва Англия ёшлар Кубогини қўлга киритди. Ўша жамоа таркибида Пол Скоулз, Ники Батт, Дэвид Бекхэм, Фил ва Гари Невиллар бор эди. Уларнинг барчаси асосий жамоа таркиби афсонасига айланди, Гиггз эса уларнинг етакчиси бўлди.
3. 1992 йили «Тоттенҳэм» дарвозасига киритилган гол
1991/92 йилги мавсумнинг сўнгги ўйинларида Гиггз захирадан майдонга тушар эди. Келаси мавсумдан эса у асосий таркиб футболчиси бўлди. Райан асосий жамоадаги дебют мавсумида «Тоттенҳэм» дарвозасига ўзининг энг чиройли голларидан бирини киритди.4. Премьер-лигадаги устунлик
1993/94 йилги мавсумда Гиггз Премьер-лига доирасида 13 та гол киритган эди. Бу унинг шахсий рекорди саналади. Бундан ташқари, у ўша мавсумда ўзининг биринчи дублини (Англия чемпионлиги ва Кубоги) қайд этди.5. Иккинчи дубль
1995/96 йилги мавсумда Гиггз «1992 йил авлоди» билан тўрт йил ичида учинчи чемпионлигини, шунингдек, Англия Кубогини қўлга киритди.6. 1997/98 йилги мавсумда ЕЧЛда «Ювентус» устидан эришилган ғалаба
1997 йилнинг гуруҳ босқичида «МЮ» «Ювентус» билан тўқнаш келди. Гиггз голли узатмаси ва 89-дақиқада киритган голи билан манкунианларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди. Бир йил аввал «Ювентус» «Манчестер Юнайтед»ни гуруҳ босқичида икки марта мағлуб қилганди.
7. 1999 йилги Англия Кубоги ярим финалидаги гол
1999 йилги Англия Кубогининг ярим финалида «Арсенал» дарвозасига киритилган голни Гиггз энг яхшиларидан бири деб билади.8. Янгиланган рекорд
«Манчестер Юнайтед»да фаолиятини бошлаганидан 17 йил ўтиб, Гиггз «МЮ» сафида ўтказилган ўйинлар бўйича клуб афсоналаридан бири сэр Бобби Чарлтоннинг (758 ўйин) рекордини янгилади. Бу ҳодиса «Уиган»га қарши ўйинда содир бўлди. Гиггз ўшанда битта гол уриб, 10-бор АПЛ чемпионлигига эришганди.
9. Англия Премьер-лигасининг энг яхши фахрийси
Гиггз 35 ёшида ҳам ажойиб футбол намойиш этарди. Фаолиятининг сўнггига қадар у ҳар бир мавсумда камида 30 ўйинда майдонга тушарди.10. 13-бахтли чемпионлик
«Манчестер Юнайтед»нинг биринчи чемпионлигидан 20 йил ўтиб, 2013 йилда Гиггз жамоа билан 13 марта АПЛ чемпиони бўлди. Унинг рекордини янгилашнинг имкони бўлмаса керак.11. Бош мураббий
Гиггз 2013/14 йилги мавсумни ўйнайдиган мураббий сифатида бошлади. Мавсум якунида Дэвид Моес истеъфога чиқарилгач, Гиггз бир нечта ўйинларда бош мураббий вазифаси бажарувчи бўлиб ишлади.
Изоҳ (0)