Ўзбекистонлик Денис Истомин Лондон шаҳрида давом этаётган «Катта дубулға» туркумидаги «Уимблдон» теннис турнирининг яккалик баҳсларидаги иштирокини якунлади.
Мусобақа расмий сайтида маълум қилинишича, 29 ёшли ўзбекистонлик теннисчи бельгиялик Давид Гоффенга қарши кортга чиқди. Икки соат 13 дақиқа давом этган беллашувда Гоффен 6:4, 6:3, 2:6, 6:1 ҳисобида зафар қучди.
Қиёс учун, Денис Истомин дунё рейтингида 116, бельгиялик теннисчи эса 11-ўринни эгаллаб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон вакили дастлабки даврада Кевин Андерсонни 4:6, 6:7, 6:4, 7:6, 6:3, иккинчи даврада Николас Альмагрони 6:4, 7:6, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Истомин «Уимблдон»даги иккита ғалабаси учун жами 80 минг фунт стерлинг ишлаб олди.
Изоҳ (0)