Покистоннинг Тхарпаркар туманида яшин уриши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, яна тўрт нафари электр токининг уришидан қурбон бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, Карачи шаҳрида кучли ёмғир кўчаларни сув остида қолдирди.
Бундан аввал Покистонда ҳаво ҳарорати 47,5 даража иссиқ бўлган. Кейин эса мамлакатга совуқ тушиб, ёғингарчиликлар бошланди. Метеорологларнинг тахминига кўра, жорий ёзда Покистонда одатдагидан 10–20 фоиз кўпроқ ёғингарчилик кузатилади.
Изоҳ (0)