Майдонда дарвозабон сифатида ҳаракат қилувчи Кичик Жозе Марио Моуриньо Англиянинг «Фулхем» жамоаси билан профессионал шартнома имзолади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Шартнома икки йилга мўлжаллаб имзоланди.
Таниқли футбол мутахассиси, «Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ўғли бўлмиш футболчи фаолиятини лондонликларнинг U–18 жамоасидан бошлаши кутилмоқда.
Кичик Моуриньонинг бобоси (унинг ҳам исми Жозе) ҳам дарвозабон бўлган.
Изоҳ (0)