«Эътироф—2015» Миллий мукофотининг «Йилнинг энг яхши киноактрисаси» номинацияси ғолиби, актриса Юлдуз Ражабова ҳамкасби Йигитали Мамажонов билан муносабатлари ҳақида сўзлаб берди, дея хабар бермоқда «Даракчи.uz».
«Бекажон» газетасининг «Санъаткорга саволим бор» лойиҳасида иштирок этган Юлдуз агар Йигитали унга севги изҳор қилса ва қўлини сўраса қандай жавоб бериши ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди:
«Йигитали институтда биздан бир босқич юқори курсда ўқиган. Талабалигимизданоқ у билан дўст эдик ва бу ришта ҳозиргача сақланиб келмоқда. Дўстона муносабатимиз фильмларда яхши партнёр бўлишимизга ва бир-биримизни яхши тушунишимизга асос бўлди. Партнёр сифатида унинг қалбини, мақсадини, ижросини яхши тушунаман ва Йигитали ҳам мени худди шундай тушуна олади. Фильмлардаги ‘Муҳаббатимиз’ ҳаётга кўчмайди, биз шунчаки партнёрмиз».
Изоҳ (0)