Таиланд Ҳарбий-ҳаво кучларининг 25 июнь, шанба куни йўқолиб қолган вертолёти 28 июнь, сешанба куни мамлакат шимоли-шарқидан топилди. Унинг бортидаги уч нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда, «Тхаират» нашри маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Йўқолган вертолётни қидириш бўйича ердаги операцияда 300 дан ортиқ ҳарбий хизматчи жалб этилди. Қидирув, шунингдек, уч кун давомида ҳаводан ҳам олиб борилди. Бироқ вертолёт бўлаклари фақат бугун топилди.
Юк етказиш бўйича топшириқни бажараётган Америкада ишлаб чиқарилган Bell UH-1 вертолёти 25 июнь куни маҳаллий вақт бўйича тахминан 14:00 да кучли ёмғир вақтида радарлардан ғойиб бўлган эди.
Ҳалокат сабаблари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)