Афғонистон разведка хизмати «Толибон» гуруҳи жангарилари Кобулда қўпорувчилик ҳаракатлари уюштириш мақсадида олиб келаётган уч тонна портловчи моддани ушлаб қолди. Бу ҳақда, Khaama Press агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Портловчи модда 50 та қопга жойлаштирилган бўлиб, Лоғар вилоятида қўлга олинди. Операция давомида разведка ходимлари тўрт жангарини ушлади.
Изоҳ (0)