28 июндан АҚШ, Жанубий Корея ва Япония КХДР томонидан баллистик ракеталар учирилишига жавоб тарзида қўшма машғулотларни бошлайди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«Сешанба куни Гавайи ороллари яқинида бошланадиган аксилракета машғулотларида КХДР томонидан гипотетик ракета таҳдидини қайтариш бўйича кўникмалар ҳосил қилинади», — дейилади Жанубий Корея мудофаа вазирлиги тарқатган баёнотда.
Машғулотларда «Ижис» тизими билан жиҳозланган кемалар иштирок этади. Томонлар ракета учирилишини кузатиш учун зарур бўлган ахборотларни ўзаро алмашади. Бунда аксилракеталар учирилмайди, деб таъкидланмоқда хабарномада.
Изоҳ (0)