Германия канцлери Ангела Меркель Европа Иттифоқи таркибидан Буюк Британиядан бошқа аъзолар ҳам чиқиб кетишига йўл қўймаслик лозим деб ҳисоблайди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Германия раҳбари ушбу баёнотини Христиан-демократик иттифоқ партияси бошқаруви телеконференциясида берди.
Илгарироқ Меркель референдум якунларини Европа интеграцияси йўлида орқага ташланган қадам деб баҳолаган эди.