Хитойнинг Хунань провинциясида йўловчи автобуснинг ёниб кетиши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Хунань провинцияси жамоат хавфсизлиги бошқармасининг маълум қилишича, мойнинг оқиб кетиши автобуснинг ёниб кетишига сабаб бўлган.
«Автобус ҳаракатланаётган вақтда тўсиқ устидан юриб кетгани туфайли мой жойлашган бак шикастланган ва бу ёнғинни келтириб чиқарган», — дейилади бошқарма сайтининг хабарида.
Нохуш ҳодиса Ичжан уездида содир бўлган. Айни вақтда ёнғин бартараф қилинган, жароҳатларганлар эса шифохонага етказилган.
Хабар қилинишича, автобус ичида 56 киши бўлган.
Изоҳ (0)