Apple корпорациясининг Россиядаги бўлинмаси Тўққизинчи ҳакамлик апелляция судига Россия Федерал божхона хизмати устидан шикоят аризасини киритди. Бу ҳақда, суд маълумотларига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Эппл Рус» МЧЖ 18 май куни Москва ҳакамлик суди чиқарган ҳукмни қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда. Корпорация Марказий божхона бошқармаси Apple Watch «ақлли» соатларининг божхона таснифини ўзгартирганидан норозилик билдирган, аммо Москва суди унинг даъвосини қондирмай, божхоначиларнинг фойдасига ҳукм чиқарган эди.
2015 йил охирида Федерал божхона хизмати Марказий божхона бошқармаси ва Москванинг Шереметьево аэропорти божхонаси Apple Watch’ни оддий қўл соатлари сифатида таснифлашга қарор қилган эди. Қўл соатларини мамлакатга олиб кириш учун тўланадиган бож ҳажми 10 фоизга етади. Илгари бу соатлар ахборот узатиш ускунаси сифатида таснифланар ва импорт пайтида божга тортилмас эди.
Изоҳ (0)