Португалия терма жамоаси ва «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг онаси Долорес Авейру мамлакат термасининг Венгрияга қарши (3:3) ўйинидан сўнг Instagram’даги саҳифасида мухлисларга мурожаат йўллади.
«Энди у ҳеч нарса қилмаяпти, деб кўрингчи. Иккита гол, голли узатма ва Португалия термаси нимчорак финалда», – деб ёзди Долорес Авейру.
Қарийб бир кун давомида Долорес Авейрунинг мурожаатига 700 дан ортиқ изоҳ қолдирилган, 25 мингга яқин фойдаланувчи «лайк» босган.
Изоҳ (0)