Хитойлик Ма Сисян исмли эркакнинг оиласи, дафн маросимидан уч йил ўтиб, унинг аслида тирик эканлигини билиб қолди. Воқеани Метро нашрига таянган ҳолда «Вести.ru» баён қилди.
Айтилишича, 2009 йилда Хенган шаҳрида истиқомат қилувчи ақли ноқис эркак бедарак йўқолган. Бир муддатдан сўнг қариндошларига уни машина уриб кетгани хабар қилинган. Аммо уч йилдан сўнг суд-тиббиёт экспертизаси янглишгани маълум бўлган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари уни 2012 йилга қадар қидирган. Қариндошлари Ма Сисяннинг дафн маросимини ўтказган. Аммо, уч йил ўтиб, қариндошларига экспертлар йўл қўйган хато ҳақида маълум қилинган.
Бир муддатдан сўнг эркак топилди. У йиллар давомида шу атрофдаги нолегал фабрикалардан бирида ишлаб келгани аниқланди.
Айни пайтда тегишли ташкилотлар унинг ўрнига ким дафн этилганини аниқлашга уринмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)