Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШ давлат котибининг ўринбосари Том Шеннон билан учрашувда Вашингтон билан алоқани йўлга қўйишга тайёрлигини тасдиқлади, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«АҚШ ва Венесуэла ўртасида кечдан кўра, эртароқ асосли кун тартибини  ишлаб чиқа олишимиз учун ўз қизиқишимизни тасдиқладим», — деди Мадуро. Шу билан бирга, у Венесуэла хорижий ҳукуматларнинг ўз ички ишларига аралашишига йўл қўймаслигини таъкидлади.

Аввалроқ Николас Мадуро АҚШ билан муносабатларни йўлга қўйиб, Вашингтондаги янги элчини тайинлашга тайёрлигини билдирган эди.

Нашр эслатишича, март ойида Венесуэла президенти Каракас ўзининг АҚШдаги элчисини чақириб олишини маълум қилган эди. «Агар АҚШ биз билан алоқа қилишни истамаси, бизга у ерда элчининг нима кераги бор?» — деган эди у ўшанда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди