Соат ишлаб чиқарувчи Manufacture Contemporaine du Temps компанияси ўз брендига хос бир милли, деярли бутун корпуси ва сиферблати Vantablack – углерод наноқувирчаларидан иборат модда билан қопланган ва дунёдаги энг қора ашё сифатида тан олинган S-110 Evo Venta Black номли соат моделини ишлаб чиқарди, деб хабар бермоқда Luxury Launches.
Ушбу моделдаги соатлар чекланган миқдорда, 10 та нусхада ишлаб чиқарилади. S-110 Evo Venta Black соатининг нархи 95 минг долларга баҳоланмоқда. Соат механизми 471 дона деталь ва 81 дона ёқутдан иборат. Мазкур соатнинг битта юрғизилишдаги захираси 40 соатни ташкил этади.
Изоҳ (0)