30 июнь соат 15:00 дан 16:00 га қадар АҚШ элчихонаси консуллик бўлими ходимлари, жумладан, консул ўринбосари Ладислав Беранек «АҚШга ноиммиграцион визани суҳбатдан ўтмай олиш учун мурожаат қилиш дастури» тўғрисида веб-чат ўтказади. Бу ҳақда «Anons.uz» хабар бермоқда.
Элчихонанинг Facebook’даги саҳифасида аниқлаштирилишича, индивидуал характердаги саволларга жавоб берилмайди.
Саволларни 30 июнь соат 12:00 дан бошлаб АҚШ элчихонасининг Facebook’даги саҳифасида жойлаштириладиган махсус ҳавола орқали йўллаш мумкин бўлади.
Саволлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида берилиши мумкин. Савол қайси тилда берилса, жавоб ҳам ўша тилда қайтарилади.
Изоҳ (0)