Спорт кийим-боши ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган Puma компанияси Евро–2016 да Франция терма жамоасига қарши учрашувда Швейцария ўйинчиларининг футболкалари нима сабабдан йиртилиб кетганини аниқлашга ваъда берди. Бу ҳақда TJournal хабар қилмоқда.
Компания вакили журналистлар билан мулоқот чоғида экспертлар материални ўргана бошлаганини, аниқланган сабаблар кейинроқ ошкор этилишини билдирди.
Puma уст-бошларидан беш терма жамоа фойдаланади, ва уларда ҳозиргача бундай муаммо кузатилмаган, деб қўшимча қилди компания вакили.
Эслатиб ўтамиз, Евро–2016 «А» гуруҳи 3-тури доирасидаги Франция–Швейцария ўйинида беш швейцариялик футболчининг эгнидаги форма йиртилиб кетди. Швейцария терма жамоаси либослари Puma компанияси томонидан тайёрланганди.
Ўйин чоғида Twitter’да #trikotgate тегидан кенг фойдаланилди. Шу йўл билан сервис фойдаланувчилари юзага келган вазият устидан кулди. Ижтимоий тармоқларда мавзуга доир фотошоплар ва ҳазиллар пайдо.
Ўша ўйин пайтида Adidas томонидан тайёрланган тўп ҳам ёрилиб кетди.
Изоҳ (0)