Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳридаги теракт диний раҳнамо Абу Муҳаммад ал-Аднонийнинг чорловига биноан амалга оширилгани аниқланди. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов баёнот берди, деб ёзмоқда «ТАСС».
Идрисовнинг таъкидлашича, ал-Адноний интернет орқали бутун дунёдаги тарафдорларига мурожаат этиб, уларни Рамазон ойи арафасида зўравонлик ҳаракатларини амалга оширишга чорлаган.
Ал-Аднонийнинг шахсияти ҳақида бошқа маълумот тақдим этилмади. Матбуот вакиллари ИШИДнинг расмий вакили, Абу Муҳаммад ал-Адноний номи билан фаолият юритадиган Таха Субҳи Фалаха назарда тутилганини тахмин қилмоқда.
«Биз тегишли рақамларга эгамиз ва бошқа мамлакатлардаги ҳамкасбларимиз билан ҳамкорликда ишламоқдамиз. Бундай воқеалар бошқа такрорланмайди, деб умид қиламиз», — деб хулоса қилди ташқи ишлар вазири.
Эслатиб ўтамиз, 5 июнь куни номаълум шахслар Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида жойлашган бир қанча қурол дўконларини талон қилди, шундан сўнг улар полиция билан тўқнаш келганлиги ҳақида хабар берилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)