Ява оролларининг (Индонезия) марказий қисмида кучли ёғингарчиликдан кейин вужудга келган сув тошқини ва кўчкилар оқибатида 24 нафар одам ҳалок бўлди, 26 нафари бедарак йўқолди. Бу ҳақда, «Синьхуа» агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Индонезия табиий офатлар оқибатларининг олдини олиш агентлиги вакилларидан бирининг қайд этишича, тошқин ва кўчкилар ўнлаб хонадонларга зиён келтирган.
Айни дамда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Ҳалокат ҳудудидан эвакуация қилинганлар учун вақтинча турар жой пунктлари барпо этилди.
Изоҳ (0)