Франция мезбонлик қилаётган Европа Чемпионатининг «E» гуруҳида 2-турнинг биринчи беллашуви ўз якунига етди.
Евро—2016. Венгрия терма жамоаси мусобақани Австрия устидан қозонилган ғалаба билан бошлади
Евро—2016. Португалия мусобақанинг биринчи ўйинида дебютант Исландияни мағлуб эта олмади
Ўйиннинг 39-дақиқасида россиялик рефери Сергей Коросёв венгрияликлар дарвозаси томон пенальти тайин қилди. Венгрия дарвозабони Габор Кирай тўпни қўлидан чиқариб юборганди, уни қайта эгаллаб олиш учун ҳаракати давомида эса ўйин қоидасини бузишга мажбур бўлди.
Пенальтини Гилфи Сигурдссон аниқ амалга оширди ва Исландия терма жамоасининг Евро—2016 даги иккинчи голига муаллифлик қилди.
88-дақиқага келиб венгриялик футболчилар ҳисобни тенглаштирди. Ўнг қанотдан етказиб берилган тўпни Биркир Севарссон кутилмаганда ўз дарвозасига киритиб юборди. 1:1 ҳисоби учрашув якунига қадар ўзгармади.
2-турдан кейин Венгрия 4 очко билан «E» гуруҳи пешқадамига айланди. Исландия ҳисобида 2, Португалияда 1 очко бор.
[wpse_match id="351448" show_title=1]
Изоҳ (0)