Европа Чемпионатининг 1-турида Туркияни мағлуб этган Ховратия терма жамоаси 2-турга келиб Чехия билан дуранг ўйнади — 2:2.
Учрашувнинг 37-дақиқасига келиб «Интер» клуби аъзоси Иван Перишич аниқ зарбаси билан хорватларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 59-дақиқага келиб «Барселона» ярим ҳимоячиси Иван Ракитич ўз номини таблога ёзиб қўйди — 2:0.
Ўйин тугашига 30 дақиқа вақт қолганида эса чехиялик футболчилар ирода кўрсатиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Аввалига ўйиннинг 76-дақиқасида Милан Шкода боши билан рақиб дарвозасига йўл топди. 93-дақиқада эса чехияликлар сафида Томаш Нецид пенальтини аниқ амалга ошириб, якуний ҳисобни ўрнатди.
Беллашув якунига бир неча дақиқа вақт қолганида Хорватия фанатлари ўтирган сектордан майдонга пиротехника воситалари отилди ҳамда бош ҳакам Марк Клаттенбург ўйинни бир неча дақиқага тўхтатишга мажбур бўлди.
2-турдан кейин Хорватия очколари сонини 4 тага етказиб, «D» гуруҳида пешқадамга айланиб олди. 1 та ўйинда иштирок этган Испанияда 3 очко бор, Чехия эса 2-турга келибгина Евродаги дастлабки очкосини қўлга киритди.
[wpse_match id="351443" show_title=1]
Изоҳ (0)