Россия президенти Владимир Путин Петербург халқаро иқтисодий форумидаги чиқишида янги Евросиё иқтисодий иттифоқининг яратилиши ва унга Хитой ҳам киришини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Июнда Хитой билан бирга катта Евросиё ҳамкорлигини яратиш ишларига расмий старт бериш режалаштирилмоқда», — деди Россия раҳбари.
У бошқа тафсилотларни ошкор қилмай, Евросиё иқтисодий иттифоқи ҳамда Европа иттифоқи бўйича ҳамкорларни янги лойиҳага қўшилишга чақириш билан кифояланди.
Изоҳ (0)