Mitsubishi Motors компанияси 2016 йилда 50 миллиард иена (480 миллион доллар) маблағни ёқилғи можароси оқибатларини бартараф этишга йўналтиради. Бу ҳақда Motor нашри хабар бермоқда.
Жанжал туфайли зарар кўрган ҳар бир автомобиль эгасига 100 минг иена ёки 960 доллар тўланади. Товон пулини тўлаш қачон бошланиши ҳали номаълум. Компаниянинг ҳисоб-китобларига қараганда, Япония бозорида ёқилғи сарфи ҳақидаги маълумотлари сохталаштирилган 625 минг машина реализация қилинган.
Маълумот учун, Mitsubishi автомобиль ёқилғи сарфи бўйича нотўғри маълумотлар билан боғлиқ можаролар иштирокчисига айланганди. Апрель ойида компания маълумотлар сохталаштирилганини тан олди. Компания 25 йил давомида Япония ер, инфраструктура, транспорт ва туризм вазирлигига нотўғри маълумотлар юборгани аниқланди. Можаро 157 минг дона Mitsubishi eK Wagon ва eK Space ихчам машиналари ҳамда 468 минг Nissan Dayz ва Dayz Roox кей-карларини қамраб олди.
Ушбу можаролар туфайли 20 апрель куни бўлиб ўтган савдолар чоғида компания акциялари 2004 йилнинг июлидан бери рекорд даражада — 15 фоизга тушиб кетди.
Изоҳ (0)