Бугун, 16 июнь куни COSCOM МЧЖ ХК Ўзбекистонда Ucell савдо белгиси остидаги фаолиятининг 8 йиллигини нишонламоқда.
Компания 1996 йилнинг апрель ойида ташкил топган бўлиб, нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиё бозорида GSM 900/1800 технологияси орқали симсиз алоқа тизимини биринчи бўлиб жорий қилишга муваффақ бўлди.
COSCOM 2007 йилдан бошлаб халқаро бизнеснинг бир қисмига айланиб, ТМ Ucell садво белгиси остида ишлай бошлади. Компания ўз салоҳиятини янада ошириб, инфратузилмасига, ходимларини касбий ривожлантиришга жиддий инвестицияларни киритишга ўтди.
2008 йилдан бошлаб компания радио-коммутация ускуналарини чуқур модернизациялаш, нафақат марказий, балки олис, етиб бориш мушкул бўлган ҳамда тоғли ҳудудларни ҳам қамраб олишга ва шу орқали тизимни янада кенгайтиришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишга киришди.
Шунда телекоммуникациялар инфратузилмасига жиддий хорижий маблағлар киритила бошланди ва уларнинг ҳажми қарийб 1 миллиард 200 миллион АҚШ долларига етди. 2007 йилгача компания тасарруфида 500 га яқин база станциялари фаолият юритган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони 4000 дан ошди.
Натижада Ucell’нинг муваффақиятли бренди миллионлаб фуқароларнинг қалбини забт этди. Компания бу йўлда энг муҳим қадам қўйди – уяли алоқани зийнат буюмидан Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси баҳраманд бўла оладиган алоқа воситасига айлантирди.
Бугунги кунда Ucell’нинг уяли алоқаси ва мобил интернет хизматларидан қарийб 9 миллион нафар мижоз самарали фойдаланмоқда. Шу орқали уларнинг ҳаёти янада қулай, хавфсиз, завқли ва муваффақиятли бўлмоқда.
- Ucell’нинг 2G тармоғидан Ўзбекистон аҳолисининг 95 фоиздан ортиғи баҳраманд бўла олади;
- Ucell’нинг 3G тармоғидан Ўзбекистон аҳолисининг 46 фоиздан ортиғи фойдалана олади;
- 4G/LTE’нинг энг кенг тарқалган тармоғи Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида жойлашган;
- Ucell’нинг мобил интернетидан 3 миллиондан ортиқ мижоз фойдаланади;
- Компания 100 дан ортиқ турли хизматларни тақдим этиб, корпоратив режалардан ташқари ҳар қандай мижоз учун маъқул келадиган 18 турдаги тариф режаларига эга.
Ucell’нинг ўзига хос жиҳати кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг шериги ва ёрдамчиси бўлишга интилиши билан ифодаланади. Компаниянинг 60 000 дан ортиқ корпоратив мижозлари «Алоҳида баланс», «4G офиси» ва «Интернет барча учун» эксклюзив хизматларидан фойдаланиб, ўз бизнесларини кенгайтиришга эришмоқда.
Бундан ташқари, Ucell мунтазам равишда абонентлар имкониятларини янада кенгайтириш, доимо алоқада бўлиш ва кундан-кунга турмуш тарзини яхшилашга хизмат қиладиган янги инновацион хизматларни амалиётга татбиқ қилмоқда. «Сарҳадсиз мулоқотлар» (икки мамлакат рақамлари остидаги битта SIM-карта), «Мобил анонс», «Рақамни банд қилиш», «Рақамни сақлаб қолиш» каби ва бир қатор бошқа фойдали хизматлар мижозларнинг ҳақиқий кўмакчисига айланмоқда. Тез фурсатларда компаниянинг ташкил топган кунига бағишлаб, кўп йиллар давомида Ucell’га содиқ бўлган ва унинг абонентлари бўлиб келаётган мижозлар учун «Биз Сизларни қадрлаймиз!» ноёб холислик дастури ишга тушади.
«Ucell 8 йил давомида кўп ишларни амалга оширишга эришди. Бугунги кунда компания кенг ривожланган инфратузилмага эга бўлиб, шериклари ва мижозларининг ишончини қозонди», – деб таъкидлади Ucell компаниясининг Бош директори Тону Грюнберг. – «Барча мижозларимиз, шерикларимиз ва ходимларимизга бундай ишонч ва биргаликда эришган муваффақиятларимиз учун чин кўнглимдан миннатдорлик изҳор этаман! Ўзларининг уяли алоқа оператори сифатида Ucell’ни танлаётганлар бу соҳа мамлакатда янада ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшаётганлари ва биз билан бирга одамлар ҳаётини бунданда яхшилашни истаётганлари учун бағрикенг инсонлар эканликларини албатта билишлари лозим».
Компания ижтимоий лойиҳалар, миллий анъаналарни бажонидил қўллаб-қувватлайди ва Ўзбекистон аҳолиси учун муҳим бўлган қадриятларни илгари суради. Ucell кўп ҳолатларда мамлакатнинг ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларини амалга оширишга шерик сифатида ўз ҳиссасини қўшмоқда. Жумладан, жорий йилнинг март ойида республиканинг 10 минтақасида миллий Наврўз байрами кенг нишонланди. Май ойида «Ucell Қувонч Макони» 12-болалар майдончасини барпо этиш ишларини якунлади, июнь ойининг бошида эса «Соғлом она ва бола йили»га бағишлаб «Аёллар овози. Замонавий жамиятда етакчилик» деб номланган янги ташаббусни рўёбга чиқаришга киришди.
Компания барчага билдирилган ишонч учун ташаккур айтади ва ўз мижозларининг ҳаётини янада ёрқин ва завқли қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини давом эттиради!
Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган
Изоҳ (0)